22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Тезкор тадбир давомида Ангренда яшовчи 54 ёшли аёл қизни Тошкент халқаро аэропортидан Санкт-Петербургга фоҳишалик учун олиб кетмоқчи бўлган пайтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, сафар билан боғлиқ барча харажатлар “Зуля” исмли аёл томонидан тўланган. Шунингдек, аёл қизни етказгани учун “Зуля”дан маълум миқдорда ҳақ олишга келишган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.