Чўлоқ мулла!..

1920-йилда Афғонистонда Чўлоқ мулла лақабли шахс бир жамиятга асос солган. Чўлоқ мулланинг издошлари, муридлари 3 йилда 200 мингга етди.
1925 йилда издошлари 300 мингдан ошган чўлоқ мулла подшоҳга қарши қўзғолон кўтаради. Афғонистонда бир йил давомида тўхтовсиз қон оқади. Ўша йилларда Афғонистон шоҳи бўлган Омануллоҳхон ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлди.
Омануллоҳхон ўз мамлакатини тарк этаётиб, Афғонистон чегарасига келганида, бир киши унга яқинлашиб урду тилида сўради:
-Мени танийсизми? Мен машҳур Чўлоқ мулламан. Афғонистондаги вазифам тугади, мен Англияга қайтаман.
-Мен сенинг Британия жосуси эканлигингни билардим. Лекин сен менинг халқимга шунчалик таъсир қилдингки, мен уларни жосус эканлигингга ишонтира олмадим,…ишонтира олмадим.
Юртимизда ҳамиша чўлоқ муллалар бўлган.
Кимдир ўзини сиёсатчи, кимдир руҳоний, кимдир олим деб таништириб, жамиятни шу бурч билан заҳарлаб, бирлик ва ҳамжиҳатликка путур етказмоқда.
Сиз ҳамма нарса фитна эканлигини ва у аслида заҳарли одам, яъни хоин эканлигини тушунтирасиз лекин ё ҳеч ким тушунмайди, ёки ҳеч ким тушунишни хоҳламайди, ёки ўзингизни хоин деб эълон қилади.
Ихтиёр Эсонов.