Ҳаж зиёратига юборишга уринган “учарлар” ушланди – ДХХ

Ўтказилган тезкор тадбирда Тошкентда фаолият юритувчи турфирма ишчиси Боёвутда яшовчи 2 кишини Ҳаж зиёратига юбориш эвазига $12 800 олганда ушланди.
Текширув давомида турфирманинг яна 2 ходими зиёратга юбориш баҳонасида одамлар пулини ўзлаштириш механизмини жорий қилгани аниқланган.
Шунингдек, Марғилонда фуқарони Ҳажга юбориш эвазига $11 000 олган шахс ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.