“Путин ўзгариб қолган, бу менга ёқмаяпти”

“Путин ўзгариб қолган, бу менга ёқмаяпти”

АҚШ президенти Доналд Трамп вазиятга аралашмаганида, Россия билан кўплаб «ҳақиқатан ҳам ёмон ҳодисалар» рўй берган бўларди. Бу ҳақда Америка раҳбарининг ўзи Truth Social ижтимоий тармоғида ёзди.

«Владимир Путин тушунмаётган нарса шуки, агар мен бўлмаганимда, Россия билан аллақачон кўплаб ҳақиқатан ҳам ёмон ҳодисалар содир бўлган бўларди, ва мен РОСТДАН ҲАМ ЁМОН ҳодисаларни назарда тутяпман. У олов билан ўйнашяпти!» дея ёзди Трамп.

Илгари Америка раҳбари Россиянинг Украинани оммавий бомбардимон қилишига муносабат билдириб, РФ президенти Владимир Путиннинг ҳаракатларидан норози эканлигини айтган эди.

«Путинга нима бўлганини, жин урсин, билмайман. Мен уни узоқ вақтдан бери биламан. Биз доим чиқишиб кетардик. Аммо у шаҳарларга ракета отиб, одамларни ўлдиряпти, бу менга ёқмайди. Менга Путиннинг қилаётган ишлари ёқмаяпти. У одамларни ўлдиряпти. Бу одамга ҳам нимадир бўлди ва бу менга ёқмаяпти. Биз гаплашяпмиз, у эса Киев ва бошқа шаҳарларга ракеталар отяпти,» деди Трамп.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: