Суперлига. “Машъал” “Бунёдкор”га сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган учрашув 26 май, душанба куни бўлиб ўтди.
Унда Муборакнинг “Машъал”и Тошкентнинг “Бунёдкор”ини қабул қилди. Учрашувдаги барча голлар муборакликлар томонидан урилди.
Жумладан, 25-дақиқада Нуржаҳон Музаффаров ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, бош ҳакам томонидан ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Шерзод Файзиев ҳисобни тенглаштирди.
Ушбу дуранг билан муборакликлар 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди. Тошкентликлар эса 17 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди.