АҚШ ҳукумати талаба визаси учун суҳбатларни тўхтатиб қўйишга қарор қилди – Politico

Нашрнинг ёзишича, Трамп маъмурияти барча халқаро талабалар учун ижтимоий тармоқларни текширишни жорий этишни кўриб чиқмоқда. «Трамп маъмурияти элчихоналар ва консулликларга АҚШ талаба визаси бериш учун янги суҳбатларни тўхтатиб туришни буюрди ва абитуриентлар ҳақида маълумотни текшириш имкониятини кучайтиришни кўриб чиқмоқда», дея хабар бермоқда нашр.