Божхоначилар 5 ойда 24,3 млрд. сўмлик ноқонуний заргарлик буюмларини фош қилишди

Божхоначилар 5 ойда 24,3 млрд. сўмлик ноқонуний заргарлик буюмларини фош қилишди

 

 

Йил бошидан буён чегарадан яширинча олиб ўтилмоқчи бўлган, умумий оғирлиги 40 килограммга яқин тилла ва қимматбаҳо тақинчоқлар мусодара қилинди.

 

Сўнгги ҳолатлардан:

 

🔸Бангкокдан келган йўловчи 121 грамм, қиймати 180 млн сўмлик заргарлик буюмларини ширинликлар ичида яшириб олиб кирмоқчи бўлди

🔸Туркиядан келган фуқаро эса юклари орасига 370 граммлик, 350 млн сўмлик тақинчоқларни яширган

🔸Боку рейсидаги йўловчи эса 130 млн. сўмлик олмосли тилла буюмларни декларация қилмасдан олиб ўтишга уринган.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича терговга қадар текширувлар давом этмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: