Даҳшатли воқеа. Учувчи: «Амир, самолётга чиқмаса учмайман!..» (видео)

Уни Аллоҳга чақирган…. Аслида, воқеа бундай бўлди. Бир амаллаб Хаж зиёрат учун йўлланмани қўлга киритган Амирнинг паспортидаги муаммолар сабаб уни самолётга чиқаришмади. Самолёт учиб кетди. Аммо унинг маторида носозлик пайдо бўлиб, ортга қайтишга мажбур бўлди. Амир, «ана самолёт яна қўнди, мен ҳам чиқай шу самолётга», деди. Аммо уни чиқаришмади. Самолёт яна учди. Бироқ тағин ундан муаммо пайдо бўлиб, тағин ортига қайтди. Муаммо бартараф этилди. Амир яна илтимос қилди. Ҳамма қатори унинг самолётга чиқишига учувчи ҳам қаршилик қилди. Лекин буни қарангки, самолёт узоққа боролмади. Изига қайтди. Тағин илтимос, тағин рад этиш. Муаммо бартарф этилгач, самолёт кўкка парвоз қилди. Бироқ бу сафар ҳам қайтишга мажбур бўлди. Самолёт аэрапортга қайтиб қўнганидан сўнг, учувчининг биринчи гапи: «Агар Амир, самолётга чиқмаса самолёт бошқа учмайди!» бўлди. Ноиложликдан Амирни самолётга чиқаришди. Буни қарангки, бу сафар унда ҳеч қанақанги муаммо кузатилмади. Улар манзилга омон-эсон етиб олишди!..