Ливерпулдаги автоҳалокат оқибатида 45 нафардан ортиқ одам жароҳат олди

Ливерпулдаги автоҳалокат оқибатида 45 нафардан ортиқ одам жароҳат олди

27 киши шифохонага етказилган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Яна 20 киши енгил жароҳат олди.

Британиялик шахснинг микроавтобусни “Ливерпуль” мухлислари устига ҳайдаши оқибатида 45 нафардан ортиқ одамни жароҳатлади. У мустақил ҳаракат қилган, ҳодиса теракт сифатида баҳоланмаяпти. Бу ҳақда 27 май, сешанба куни Associated Press агентлиги хабар берди.

27 киши шифохонага етказилган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Яна 20 киши енгил тан жароҳати олиб, воқеа жойида тиббий кўрикдан ўтказилди. Жабрланганлар орасида камида тўрт нафар бола бор.

Микроавтобус остида тўрт киши, жумладан бир нафар бола бўлган, қутқарувчилар уларни олиб чиқиш учун транспорт воситасини кўтаришга тўғри келган.

Эслатиб ўтамиз, 26 май оқшомида Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳрида Премьер-лигадаги ғалаба шарафига ўтказилган парад чоғида худди шу ном билан аталадиган “Ливерпуль” футбол клуби мухлисларини автомобиль босиб кетди.

Автоҳалокат содир бўлган жойда тўхтатилган, машинани бошқарган эркак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. У 53 ёшли британиялик бўлиб чиқди. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради korrespondent.net.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: