ТДЮУда WIPO билан қўшма магистратура дастури очилиши мумкин

Бу масала бош вазир Абдулла Арипов ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) директори Дарен Танг учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда, шунингдек, қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
🔸2026–2030 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш;
🔸Ўзбекистонлик мутахассислар малакасини ошириш;
🔸“WIPO Green” дастури орқали яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорлик;
🔸Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини интеллектуал ҳимоя қилишга қаратилган қўшма дастурни ишлаб чиқиш.