Токио метроси яқинидаги портлашда 10 киши жароҳат олди

Токио метроси яқинидаги портлашда 10 киши жароҳат олди

Япониянинг Токио шаҳридаги Эдогава туманидаги қурилиш майдончасида юз берган портлаш оқибатида 10 киши жабрланди.

Портлаш бугун эрталаб Токио метросининг Касаи стансияси яқинидаги турар-жой ҳудудида содир бўлган.

Яраланганлар орасида маҳаллий аҳоли ва 20 ёшдан 70 ёшгача бўлган ишчилар ҳам бор.

Ёнғинни ўчиришга 30 дан ортиқ ўт ўчириш машинаси жалб қилинган. Тахминан 90 дақиқа ичида ёнғин ўчирилди.

Гувоҳлар кетма-кет бешта портлаш ҳақида эшитганини айтишган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: