1 июлдан пенсия ва компенсация олиш анча осонлашади

1 июлдан пенсия ва компенсация олиш анча осонлашади

 

 

Президент қарорига кўра, энди:

 

Агар фуқарога I ёки II гуруҳ ногиронлик белгиланса, пенсия автоматик равишда тайинланади — алоҳида ариза бериш шарт бўлмайди. Хоҳласа, рад этиш ҳуқуқи ҳам сақланиб қолади.

 

Кўзи ожизлар ва радиацияли ҳудудларда хизмат қилганларга компенсация ҳам автоматик тайинланади;

 

Ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг, камида 1 йил стажи бўлган фуқароларнинг пенсияси ҳар 2 йилда автоматик қайта ҳисобланади.

 

2025 йил 1 октябрдан пенсиялар «Халқ банки» орқали фақат Face-ID ва электрон имзо орқали берилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: