АҚШ суди Трамп жорий этган айрим божларни бекор қилди

CNN хабар беришича, АҚШнинг Федерал халқаро савдо суди Трамп маъмурияти жорий этган божларни ҳуқуқий асоссиз деб топиб, уларни тўхтатишга қарор қилди.
Қарор қуйидаги божларга тааллуқли:
▪️ Хитойдан олиб кириладиган маҳсулотларга 30%лик бож
▪️ Мексика ва Канададан айрим товарларга 25%лик бож
▪️10%лик умумий (универсал) божлар.
Аммо автомобиллар, уларнинг эҳтиёт қисмлари, пўлат ва алюминий учун жорий этилган тарифлар ўз кучида қолади.