Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Канадада кучли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Канаданинг Манитоба штатида авж олган ўрмон ёнғинлари сабабли минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилмоқда. Штат бош вазири Ваб Кинюнинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар камида 17 минг киши эвакуация қилинган.

Эвакуация чоралари 5,000 нафар аҳолига эга Флин Флон шаҳри, шунингдек Пимичамак ва Пукатавага каби Биринчи Натион (абориген) жамоаларини ҳам ўз ичига олган. Айрим изоляцияланган ҳудудлардан кўчириш ишлари махсус транспорт воситалари ва вертолётлар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Пойтахт Виннипегда вақтинчалик турар жой марказлари ташкил этилган бўлиб, эвакуация қилинган аҳолига озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва зарурий инфратузилма билан таъминот ишлари олиб борилмоқда.

«Бу – Манитобада одамлар ёдида қолган энг кенг кўламли эвакуациялардан биридир. Вазият жиддий бўлгани сабабли, биз бутун штат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилдик», — деди бош вазир Киню.

Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ортидан Канада қуролли кучлари ёнғинларни ўчириш ва одамларни хавфсиз жойга кўчиришда маҳаллий қутқарув хизматларига ёрдам бераётгани билдирилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: