Наманганда қорамол зовур қувурига тиқилиб қолди

Наманган шаҳрида бир бош қорамол зовур қувурига тиқилиб қолиб, фавқулодда вазият юзага келди. Ҳодиса 28 май куни соат 14:50 да «Оромгоҳ» маҳалласида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида аниқланган.
Маълум бўлишича, қорамол Уйчи туманидаги «Оқтош» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи зовур қувурига тушиб кетган. Фуқаро уни чиқариб олиш учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган.
Воқеа жойига етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қорамолни зовурдан соғ-саломат ҳолатда олиб чиқишга муваффақ бўлишган.