Қозоғистон, Россия, Озарбайжон ва Ўзбекистон “яшил” лойиҳалар бўйича тажриба алмашади

Ушбу ҳақидаги ҳамкорлик шартномаси «КазМунайГаз», «Татнефт», SOCAR ва «Ўзбекнефтгаз» ўртасида бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Барқарор ривожланиш: декарбонизация сари қўшма қадамлар” анжуманида имзоланди.
Ҳужжат экологик тоза технологиялар соҳасида тажриба алмашишни ва биргаликда «яшил» лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Бундай ҳамкорлик компанияларга глобал энергия бозорларида иқлим бўйича ташаббусларни илгари суриш имконини ҳам беради.