Саида Мирзиёева Россия Президенти Администрацияси раҳбари Антон Вайно билан учрашди

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги жадал ривожланаётган ва аниқ натижалар бераётган ҳамкорлик, унинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, миграция масалалари ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.