Зўр! Класс!!!

Зўр! Класс!!!

Идеал таркиб. Бу таркиб билан дунёнинг мана-ман, деган терма жамоаларига қарши ўйнаш мумкин. Энди бу ёғи, Кападзенинг ўзига боғлиқ. У футболчиларга қандай кўрсатмалар беради? Қандай тактикани қўллайди?.. Агар ўйинчилардаги ички шижоатни уйғота олса, футболчиларимиз жаҳон чемпионатининг финал босқичига нафақат музқаймоқ егани боради, балки, анча юқорилашга ҳам мофақ бўлишади. Иккинчи томондан улар катта бозорнинг кириш   эшигида туришибди. Кириб олишса, бошқалар ҳам Ҳусанов, Шомуродовлар қаторларига қўшилишилари мумкин. Ва бунга уларнинг ҳар бирини иқтидори етади.

Сергеевнинг таркига қўшилиши янада яхши бўлибди. Ўзи айнан унингдайин гол пойловчи ҳужумчи етишмай турганди. Демак, ҳаммаси оби-тобида. Бундан бу ёғига фақат омад ва футболчиларимизнинг маҳорати. Олға Ўзбекистон! Сен биринчисан!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: