Байденнинг саратон ташхисидан кейинги илк нутқи

Америка Қўшма Штатлари собиқ президенти Жо Байден хавфли ташхис қўйилганидан сўнг илк бор жамоатчилик олдида нутқ сўзлади ва америкаликларни демократияни ҳимоя қилишга даъват этди. Нутқ жума куни эфирга узатилди, асосий ғояларни New York Post (NYP) келтирди.
«Ҳалок бўлган ҳарбийлар биздан уларнинг ишини эмас, балки ўз вазифамизни бажаришни – Американи ва демократияни айни дамда ҳимоя қилишни сўраяпти,» – деди президент.
18 май куни Байденда простата саратони ва суяк метастазлари борлиги аниқланди. Собиқ президент идораси маълумотларига кўра, давлат раҳбари ўтган ҳафта «сийдик чиқаришда муаммолар пайдо бўлганидан сўнг простата безида тугун топилгани сабабли» текширувдан ўтган. Журналистлар айтишича, касалликнинг анча тажовузкор шакли бўлишига қарамай, Байденда аниқланган саратон гормонларга таъсирчан бўлиб, бу уни самарали даволаш имконини беради.