Элдор Шомуродовнинг «Рома»даги янги устози ким бўлиши деярли аниқ бўлди

Жан-Пьеро Гасперини «Рома» бош мураббийиша айланади.
«Аталанта»ни тарк этган мутахассис бугун «Ювентус»нинг бўлажак спорт директори Дамьен Комолли билан суҳбатлашган ва туринликлар бош мураббийи бўлиш фикридан воз кечган.
Гасперини узоқ вақт мобайнида «Ювентус» ва «Рома»дан бирини танлаши керак бўлган ва у Рим жамоасини танлаган. Бу маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлаган. Мураббийнинг римликлар билан музокаралари анча яхши ўтмоқда. Клуб раҳбарияти билан учрашув орқали у ўзини «Рома» учун керакли инсон сифатида ҳис қилган.
Қайд этиш керак, «Рома»да ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолият олиб бормоқда.