ЎЗБЕКИСТОН МУСИҚА САНЪАТИ ОҒИР ЖУДОЛИККА УЧРАДИ

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, “Дўстлик” ордени соҳибаси, миллий эстрада мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган атоқли композитор, устоз санъаткор, профессор ДИЛОРОМ АМАНУЛЛАЕВА 66 ёшида ёруғ оламдан кўз юмди.
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси марҳуманинг оила аъзолари, ҳамкасблари, шогирдлари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.