Ваҳимани ёмон каттаси!..

Ғарбда ҳозир воҳима. Москвадаги Таганск метро станциясида Сталин барельефи қайта тикланибди. Ташвишга тушганлар анчагина. «Сталин реаблитация қилинди» деб вайсади бир журналист. Менимча Би-Би-Сидан бўлса керак.
ГУЛАГниям хотирлашаяпди. Сталин даврида ўтказилинган қатағонни оқлаш албатта қийин. Ҳар ҳолда Сталин буржуа қолдиқларига қарши бунақа сиёсат олиб борган. Ишчи ва деҳқон у даврда давлатнинг ардоғида бўлган.
Ҳар қанча зулм деб қараган тақдиримизда ҳам, Европа мамлакатлари дунёнинг ярмидан кўпида ўтказган қонли сиёсатида миллионлаб одамлар ўлдириб юборилган. Америка ва Африка қитъасидаги қон тўкишлар, ҳаттоки Осиё қитъасида халқларни хонавайрон қилишлар ҳали ҳам тўхтагани йўқ. Лекин негадир демократия Сталинни жиноятчи сифатида кўради, аммо ўзининг жиноятларини эслаб ҳам ўтмайди.
Нега бугун Ғарб воҳимага тушганлигини билоасизми? Билмасангиз билиб олинг: шернинг ўлигиям от ҳуркитади! Ҳа, бу қирчанғилар шунақа ҳуркиб қолишди!
Тўлқин Қораев
P.S: Бу албатта Тўлқин Қоравенинг гаплари эди. Аммо биз икки дунёда ҳам Сталинни, унинг қонхўрликларини оқламаймиз. Ўрта Осиё халқларини булиб ташлаган ва ўзича уларга турли номлар берган ва ҳаттоки бир-бирларига нисбатан душманлик кайфиятини уйғотган ҳам Сталин бўлади.