АҚШ: “Музокаралар йиллаб чўзилмаслиги керак – ҳар кун муҳим!”

АҚШ Давлат департаментига кўра, АҚШнинг Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўз талаблари бор, бироқ қарорлар Москва ва Киев томонидан музокаралар столида қабул қилиниши керак.
«Вашингтон Моска ва Киев ўртасидаги музокаралар ойлар ва йиллар давомида чўзилиб кетишини истамайди, чунки ҳар бир кун муҳим», дейилади департамент баёнотида.