Болгарияда еврога қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Болгарияда еврога қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Болгарияда евро валютасининг жорий этилишига қарши норозилик намойишлари авж олмоқда. Акция ва митинглар миллатчи ҳамда россияпараст партиялар, жумладан «Вазраждане» партияси томонидан ташкил этилган. Намойишчилар миллий валюта — Болгария левасини сақлаб қолишни талаб қилмоқда.

Софияда ўтказилган намойишларда иштирокчилар “Болгария левасини сақлаб қолиш учун жанг – Болгариянинг сўнгги жангидир” деган шиорлар остида чиқиш қилишди. Улар инфляция хавфи, харид қувватининг пасайиши ҳақида огоҳлантириб, ҳукуматдан бу борада референдум ўтказишни талаб қилмоқда.

Еврога қарши чиқаётганлар сафида Болгария президенти Румен Радев ҳам бор. У референдум ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлаган. Бироқ парламентдаги Европа Иттифоқи тарафдорлари бу ташаббусни рад этиб, Радевни россияпараст сиёсатда айблади. Шу билан бирга, 4 июнь куни Еврокомиссия Болгариянинг 2026 йил 1 январдан эврога ўтишини тасдиқлаши кутилмоқда. Июль ойида эса леванинг еврога расмий алмашув курси эълон қилинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: