Диққат! Бугундан ҳайдовчилар учун балли жарималар кучга кирди

1 июндан бошлаб ҳайдовчилар учун балли жарималар тизими кучга кирди.
Жадвалда айрим қоидабузарликлар ва улар учун белгиланган балллар миқдори кўрсатилган. Масалан, тезликни ошириш ҳолатида қуйидагича балллар ҳисобланади:
🔹 20 км/соатгача — 0,5 балл
🔹 20–40 км/соат — 1 балл
🔹 40–60 км/соат — 1,5 балл
🔹 60 км/соатдан юқори — 2 балл.
Ҳар бир тўпланган балл ҳақида ҳайдовчиларга SMS орқали хабар берилади.
Ҳайдовчилар ўз баллари тўғрисидаги маълумотларни E-jarimaball модули, махсус мобил иловалар ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали билишлари мумкин.
Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар бўйича электрон маълумотлар базаси ҳам яратилади.