«ПСЖ» Чемпионлар Лигаси финалида «Интер»ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди

«ПСЖ» «Интер»ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалида ғолиб бўлди – 5:0.
Ўйин Мюнхендаги «Альянц Арена»да бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида ҳисобни парижликлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий очди, у собиқ клуби дарвозасига урилган голни нишонламади. Голли узатмани Дезире Дуэ амалга оширди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Дуэнинг ўзи «ПСЖ»нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 63-дақиқада 19 ёшли француз дублни расмийлаштирди.
Миланликлар дарвозасига тўртинчи тўпни 73-дақиқада «Локомотив» ва «Рубин» клубларининг собиқ футболчиси Хвича Кварацхелия киритди. Ўйин охирида Сенни Маюлу якуний ҳисобни ўрнатди.
«ПСЖ» тарихда илк бор Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Аввалроқ жамоа бир марта турнир финалига чиққан ва 2019/20 йилги мавсумда «Бавария»га мағлуб бўлганди (0:1).
Бундан ташқари, бу француз клублари учун иккинчи соврин бўлди. Бунгача фақат «Марсель» 1992/93 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлганди.
«Интер» Чемпионлар Лигаси финалида ўз тарихидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Шунингдек, жамоа уч марта турнир ғолиби бўлган.