Қозоғистон Евросиёда барқарорлик таянчи бўлиб қолмоқда – Тўқаев

Қозоғистон Евросиёда барқарорлик таянчи бўлиб қолмоқда – Тўқаев

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Al Jazeera’га берган интервьюсида Қозоғистоннинг минтақадаги барқарорлик ва хавфсизлик кафолатчиси эканини маълум қилди.

 

Унга кўра, Қозоғистон ташқи сиёсатини тубдан ўзгартирмоқчи эмас, балки унинг асосий мақсади – йирик давлатлар ва қўшнилар билан мувозанатни сақлаш, шу билан бирга миллий манфаатларни ҳам ҳимоя қилишдир.

 

Тўқаев, шунингдек, «Ўрта коридор» ва Транс-Каспий транспорт йўлаги каби ташаббуслар орқали ташқи савдо йўлларини диверсификация қилиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.

 

У “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлашини айтиб, бу борада ислоҳотлар ҳали давом этаётганини билдирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: