Ҳиндистон Покистон билан сўнгги можарода самолётларини йўқотганини тасдиқлади

Жорий йилнинг май ойида Ҳиндистон Покистон билан бўлиб ўтган сўнгги можарода қирувчи самолётларни йўқотганини тасдиқлади. Бу ҳақда 31 май куни Ҳиндистон Қуролли кучлари мудофаа штаби бошлиги Анил Чаухан “Bloomberg”га берган интервьюсида маълум қилди.
У Покистоннинг олтита ҳинд ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақидаги даъволарини нотўғри деб атади, аммо Ҳиндистон қанча самолёт йўқотганини айтишдан бош тортди.
“Рақамлар муҳим эмас. Нима учун улар пастга тушди, қандай хатоларга йўл қўйди – бу муҳим”, деди Чауҳан қирувчи самолётлар ҳақида сўралганда.
Унинг такидлашича, хатолар тузатилиб, барча самолётларни узоқ масофага йўналтиради.
Малумотларга кўра, жорий йилнинг 7 майга ўтар кечаси Хитой Покистонга Ҳиндистоннинг учта ҳарбий самолётини – Рафале, Миг-29 ва Су-30 ни уриб туширишга ёрдам берган.