Левандовски: «Мен «Барселона»да қоламан…»

Полша миллий жамоаси ва «Барселона» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски «кўк-анорранглилар» сафидаги келажаги ҳақида гапирди ва жамоани тарк этиш ҳаёлига ҳам келмаётганини айтди.
«Мен «Барселона»да қоламан, кетишим ҳақида ҳеч қандай гапга ўрин йўқ. Айни вақтда мен фақат клубдаги фаолиятим ҳақида ўйлаяпман», – дейди Левандоски.
Маълумот учун, 36 ёшли ҳужумчи якунига етган мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар мўлжаллнган.