Японияда ишлаш учун тайёрлов марказлари очилади

Миграция агентлиги Япониянинг «Onodera User Run» компанияси билан ишчиларни Ўзбекистонда ўқитиб кейин Японияга ишга жойлаштириш ҳақида музокаралар ўтказди.
▪️ Хусусан, 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;
▪️6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади;
Ушбу ҳақида якуний шартномани 10 июнда имзолаш режалаштирилмоқда, деб хабар қилмоқда агентлик.