Аббос Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилди

Аббос Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилди

Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев бугун Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди ва Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилди.

Армиячилар 1 июнь куни Россия кубоги финалида «Ростов»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, совринни қўлга киритди. Ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев мазкур ўйиннинг 73-дақиқасида захирадан майдонга тушган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни БААга қарши ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган муҳим ўйинни ўтказади. Учрашув 21:00да старт олади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: