Эй-й, Дурдона! Эсизгина!.. (видео)

Бу рақсни ўтган асрни тўқсонинчи йилларининг нарги томонида қолиб кетган бўлса керак, деб ўйлаб юрардик. Аммо қолган экан. Қолганда ҳам машҳурлар, санъаткорлар, блогерлар орасида қолган экан. Агар булар орасида қолган бўлса, демак «ўлиши» жуда қийин. Сабаби, ўша. Бу обуначилари кўплар, у ерда ёки бу ерда битта кўрсатиб қўйишади. Қарабсизки, бошқаларда ҳам ҳавас уйғотиб қўйишади. Ана ундан кейин улар ҳам давом этиришади. Демак, қаердандир «осилиб», келган рақс ўлмай юраверади. Чалажон бўлиб. Аммо шу чалажонликда ҳам анчани у ёқли, бу ёқли қилиб ташлайди…