“Ҳаж” сафарига юборишни ваъда қилиб, одамлардан жами $83 минг олган фирибгарлар ушланди

Ҳолатлар Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Тошкентда қайд этилди:
🔸Андижонда аввал судланган шахс 10 кишидан $50 минг олган;
🔸Қашқадарёда икки фуқаро учун $14 минг олган шахс ушланган;
🔸Наманганда турфирма менежери $20 минг талаб қилиб, 10 мингини олган пайтда қўлга тушган;
🔸Тошкентдаги турфирма ходими Қўқонда $9 минг олган пайтида қўлга олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.