Иш орасида намоз ўқиб оламан эмас, намозларим орасида ишлаб оламан!

Иш орасида намоз ўқиб оламан эмас, намозларим орасида ишлаб оламан!

Варшавада бир такси чақирдик. Таксист ўзбек экан. Суҳбатлашиб кетдик. Ўта иқтидорли, билимдон боланинг такси ҳайдаб юрганига ачиндим. Ичим эзилди.
Лекин ўзи ўқий олмагани учун пул топиб, укаларининг ўқишига имкон яратиб бераётган экан.
Суҳбат орасида мусулмончилик ҳақида ҳам сўраган эдим:
– Ака, мен иш орасида намоз ўқиб оламан эмас, намозларим орасида ишлаб оламан, – деб жавоб берди.
Маза, маза, маза қивордим. Олтин ҳарфлар билан ёзиладиган гап экан.
Аллоҳ миллатимизни шундай фарзандлар билан бойитсин. Ҳамма мўминлар қатори шу болани ҳам ҳар икки дунёда азиз айласин.
Муқум Маҳмуд
Дўстларингизга ҳам юборинг: