Борсакелмасда “YONAR” халқаро санъат фестивали ўтказилади

Шу йил 11-13 сентябрь кунлари Нукус шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган гўзал Борсакелмас шўрхоклигида бўлиб ўтади.
Фестиваль ижодий туризмни ривожлантириш ва бутун дунёдан рассом, мусиқачи ҳамда ижодий жамоаларни жалб этиш учун янги имкониятлар яратади.
Биринчи “YONAR” доирасида камида 5 та йирик инсталяция барпо этиш мўлжалланган. Иштирокчилар анъанавий ўтов ёки чодирларда яшайдилар.