Даҳшатли гап! Жавоб беролмади!.. (видео)

Даҳшати мана шунда. Жавоб беролмадими, демак кўролмайди. Уялади. Уялади эмас, даҳшатга тушади. Мутлақо мумкин эмас. Ҳар лаҳза… Ўзи бундай олиб қараганда, савол бераётган одамнинг ўзи ҳам кўролмаса керак. Чунки, одамнинг ҳаёти ўйинчоқ эмас. Баъзан энг яқининга ҳам билдирмайдиган нарсаларинг бўлади. Уларни асло тасвирга олиб бўлмайди. Уларни асло бировга кўрсатиб бўлмайди. Бу қандайдир нотўғри, шармандали, гуноҳ нарсалар эмас. шунчаки, уларни биров билмаслиги керак. Албатта Худодан бошқа. Аллоҳ минг яширганингни ҳам, ҳатто хаёлингдагини ҳам кўради, эшитади…