Диққат! Диққат! Мошенниклар тусларини ўзгартиришди!..

Диққат! Диққат! Мошенниклар тусларини ўзгартиришди!..

Энди улар мобел операторлари номларидан алоқага чиқишаяпди. «Сизнинг телефон номерингизни ишлаш муддати тугади. Биз ҳозир сизга рақамлар юборамиз. Ўша рақамларни бизга айтасиз ва биз телефон номерингизни ишлаш муддатини чўзамиз», дейишади. Агар ўша пайтда, сиз СМС орқали келган рақамларни (кодни) унга айтсангиз, шу заҳоти пластик картангиздаги бор пулни ечиб олишади. Бу янгиси. Илгар, банклар номларидан чиқишар, кредитлар таклиф қилишарди. Энди у усул, ҳаммага маълум бўлиб қолди. У йўл билан алдаш қийинлашди. Янгисига ўтиш керак эди. Мана ўтишди.

Эҳтиёт бўлинг. Ва яқинларингизни хабардор қилиб қўйинг!

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: