Ҳиндистонда номаълум йиртқич ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

NDTV телеканали хабарига кўра, Мадҳя-Прадеш штатида содир бўлган ҳодиса оқибатида ўндан ортиқ киши жароҳат олди, яна 6 киши ҳалок бўлди.
Шифокорларнинг айтишича, тиш изларининг шакли одатий ҳайвон тишлашларига ўхшамайди ва ўзига хос белгиларга эга.
Омон қолганлардан айримлари йиртқични “итга ўхшаш” деб тасвирлаган бўлса, бошқалар унинг нотекис оёқлари ва қия бели сиртлонга хос белгилар эканини айтмоқда.
Ҳозирда Ўрмон хўжалиги бўлими йиртқични излаш ишларини давом эттирмоқда.