Ли Чжэ Мён Жанубий Корея президенти этиб сайланди

«Тобуро» либерал-демократик партиясидан номзод Ли Чжэ Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди. Унга сайловчиларнинг деярли 49 фоизи овоз берди.
61 ёшли Ли камбағал деҳқон оиласида туғилган бўлиб, ҳуқуқшунослик соҳасида таълим олган. У 2010-2017 йилларда Соннам шаҳрини, 2018-2021 йилларда эса Кёнгидо провинциясини бошқарган. 2022 йилдаги президентлик сайловларида у Юн Сок Ёлдан 1 фоиздан ҳам камроқ фарқ билан мағлуб бўлган.
2024 йил январь ойида Ли пичоқ билан ҳужумдан омон қолди, шунингдек, у бешта жиноий ишда, жумладан, коррупция ва Шимолий Кореяга пул ўтказиш билан боғлиқ ишларда айбланган.
Эслатиб ўтамиз, бу галги президентлик сайлови Юн Сок Ёлга нисбатан эълон қилинган импичментдан сўнг ўтказилди.