Украина Қуролли кучлари “Ўргимчак тўри” операцияси натижасида шикастланган Россия авиацияси ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритди

Украина Қуролли кучлари “Ўргимчак тўри” операцияси натижасида шикастланган Россия авиацияси ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритди

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Украина Хавфсизлик хизматининг (СБУ) махсус операцияси натижасида Россия стратегик авиациясига етказилган зарар ҳақидаги маълумотларни янгилади.

«Турли манбалардан олинган қўшимча маълумотларни қайта ишлаш ва уларни текшириш маълум вақтни талаб қилди. “Ўргимчак тўри” операцияси натижасида Россия стратегик авиациянинг умумий йўқотишлари 41 та ҳарбий самолётни ташкил этганини маълум қиламиз, улар орасида стратегик бомбардимончи самолётлар ва бошқа турдаги жанговар ҳаво кемалари бор», дейилади Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабарида.

Бош штаб бугун эрталаб Россиянинг 12 та самолёти йўқ қилингани ҳақида хабар берганди, лекин кейинроқ маълумотларни янгилаб, унга яна 29 та самолётни қўшди.

BBC рус хизмати ўз суриштирувида 1 июн куни Украина дронларининг Россия узоқ масофали ва стратегик авиацияси аэродромларига зарбалари натижасида 11 дан ортиқ самолёт йўқ қилингани ёки шикастланганини аниқлади.

Улар орасида Ту-95 ва узоқ масофали Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётлари бор. Эҳтимол, стратегик бомбардимончилар Ту-95МС модификациялари бўлган, бу узоқ масофали қанотли ракеталарни қўллай оладиган энг янги турдаги самолёт ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: