
«Қўшма Штатлар Буюк Британия ва Франция уруш тугаганидан кейин Украинада ташкил этишни режалаштираёрган хавфсизлик кучлари контингентини ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини тақдим этишдан бош тортди», — дея хабар берди агентликнинг вазиятдан хабардор манбаси.
Bloomberg суҳбатдошларига кўра, Европа иттифоқчилари Доналд Трамп “хоҳловчилар коалициясини” қўллаб-қувватлашга интилаётган кафолатларни бермаслигини англаб етган.
«Буюк Британия ва Франция дастлаб Қўшма Штатларни ҳаво ҳимояси, чегара ҳудудини кузатиш, шунингдек, разведка маълумотлари билан таъминлашга кўндиришга ҳаракат қилган. Эндиликда улар Вашингтон Украина ва Россия ўртасидаги чегарани кузатиш, разведка маълумотлари билан таъминлашда давом этишига умид қилмоқда», — дейди агентлик манбаси.
Bloomberg маълумотларига кўра, Европа давлатлари Россияни тийиб туриш учун зарур бўлган чоралар бўйича баҳоларини ўзгартирди. Эндиликда улар бунинг учун иттифоқчилар томонидан тайёрланган Украина кучлари, NATO’нинг шарқий қанотида жойлашган Европа қўшинлари ва самолётлари, шунингдек, Қора денгиздаги патрул хизмати етарли бўлади, деб ҳисобламоқда.