Банк ходимини «дами» чиқмай қолди!.. (видео)

Банк ходимини «дами» чиқмай қолди!.. (видео)

Негаки, мижознинг қонуний талабига жавоб беролмаяпди… Бир бечора, мошинасини сотиб келиб кредитини ёпибди. Кейин пластик картасини беришларини сўраяпди. Аммо банк ходими, лом-мим демайди. Ўрнидан туриб у ёққа ўтади, бу ёққа ўтади. Қарашлари бежо. Худди ўғирлик устида қўлга тушгандай… Яна мижозни «маззасини қочириб қўяман», дея пўписа қилаяпди. Нега? Нега картани қайтариб бериш мумкин эмасми? Бунга асос борми? Бўлса, қани у? Агар йўқ, бўлса карта нега қайтариб берилмаяпди?.. Ҳаттоки, жанжал устига келган бошқа ходимлар ҳам бир нима, дея олишмаяпди. Нега? Нима, улар қандайдир сирни яширишмоқдами? Мижоз, бир марта аладгансизлар, депди. Мен сизларга ишонмайман, деяпди. Агар бу гапларнинг ҳаммаси рост бўлса, шунчалик ёлғонлар ишлатилаётган бўлса, «Агробанк»  бошқаруви нима дейди? Улар ҳам индамай тураверишадими?

Хуллас, мана шу битта воқеанинг ортидан жуда кўп саволлар пайдо бўлди. Ва агар бу саволларга «Агробанк» жавоб қайтармаса, унда  жуда кўп мижозларидан айрилиб қолади…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: