Бош вазир ўғли ва келинининг дабдабали ҳаётини, деб ишдан кетди!..

Мўғулистон бош вазири фарзандининг дабдабали ҳаёти туфайли истеъфога чиқарилди
23 ёшли ўғли ва келинининг дабдабали ҳаёти ҳақидаги суратлар ортидан юзага келган оммавий норозиликлар сабабли бош вазир Лувсаннамсрайна Оюун-Эрдэнега лавозимини йўқотди.
Instagram’да бош вазир ўғлининг 50 минг долларлик авто, 5 минг долларлик сумка ва вертолётда сайрлар акс этган суратлар жамоатчиликда қаттиқ норозилик уйғотди.
Парламентда ишонч учун овоз бериш натижасида у етарли овоз ололмади ва ишдан кетишга мажбур бўлди.
Расман ҳеч қандай даромад манбаси бўлмаган ўғил ва келинининг қимматбаҳо ҳаёти халқ орасида “ноқонуний бойлик” шубҳаларини кучайтирган.
Бу воқеа Мўғулистонда ҳокимият ва жамоатчилик ўртасидаги ишонч мувозанати нозик эканини кўрсатди.
Халқни ишончи билан ўйнашиш яхшимас.
Расул Қушербаев