Дунёдаги энг катта айсберг 60 км масофага силжиди

Дунёдаги энг катта айсберг 60 км масофага силжиди

Маълум қилинишича, дунёдаги энг йирик айсберг — А23а ўз майдонининг яна 7 фоизини йўқотиб, ҳозирда тахминан Москва шаҳри ҳудудига тенг бўлиб қолган.

Бу ҳақда Арктика ва Антарктика тадқиқот институти (ААРИ) матбуот хизмати маълум қилди. Уларнинг ахборотига кўра, айсберг Жанубий океан оқимлари таъсирида 60 километрга шарққа силжиган ва ҳозирда аҳоли яшамайдиган Анненков оролидан 74 км масофада жойлашган.

Айсберг 1986 йилда Антарктидадаги Филхнер-Рон муз шелфидан ажралиб чиққан. Тахминан 30 йил давомида у сув остида ҳаракатсиз қолган ва 2023 йилдан ҳаракатланишни бошлаган. Ўша пайтда унинг майдони 4000 квадрат километр бўлган. 2025 йил июнь ойининг бошига келиб эса бу кўрсаткич 2700 квадрат километрга қисқарган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: