«Ўзбекларга қизил карточка кўрсатманглар!..» (видео)

Худди биздагидай, БААнинг ижтимоий тармоқлари ҳам ёнаяпди, портлаяпди. У ерда ҳам футбол мавзуси трендда!.. Аммо гап-сўзларига қараганда, анча юракларини олдириб қўйишганга ўхшайди. Шундай бўлгани рост бўлсин. Одатда «жанг майдони»га қўрқиб чиққан рақиб албатта ютқазади… Кичик майдон, мухисларнинг нафақат майдонга балки, давлатга киритилмаётгани қўрқиш аломатлари ҳисобланади… Бу ёғи жуда оз вақт қолди. Худо ҳохласа, биз телеэкран қаршисига «михланамиз»…