Қурбон ҳайити куни Тошкент метроси вақтинча бепул хизмат кўрсатади

Дастлаб айтиш жоизки, эртага метро одатдагидан икки соат олдин, соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.
Шунингдек, метрополитен соат 03:00 дан 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Бошқа дам олиш кунларида поездлар ҳаракати қуйидагича тартибда йўлга қўйилади:
🔸7 июнь — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
🔸8 июнь — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.