«Тарвуз, текин!..» Деҳқонни ўзи айбдор!.. (видео)

Минг хил дорини тиқаверганларингдан кейин, чет эл умуман олмай қўйди. Тўғриям қилади. Нима энди сенларни тарвузларингни сотиб олиб, ўлиб кетишсинми?! Уларнинг майдагина аппаратчаси бор. Шундай тиқади, «диринг, диринг» бу тарвуз, ўзи ўлай-ўлай, деб пишиб олган. Агар эртароқ пишмаганида палагида жон таслим қиларди. Таркибида, одам тугул, девни ҳам ўлдирадиган заҳарли моддалар тиқилиб ётибди», дейди. Кейин хорижлик айтади. «Минг бор узур, яхшиси ўзларинг еб, қўйинглар! Сенлар ўзларинг учун етиштирган тарвузларни бу ёққа кўтариб келибсанлар», дейди… Бу гаплар майли, ҳатто тарвуз ортилган юк мошиналарни бошқа давлатлар умуман чегарасидан ўтказмаяпди… Ўзимизникиалар. Ўзимизникилар бемалол, ҳохласанг кўчани нарги томонига ўтиб сот, ҳохласанг берги томонига… Бизда текширув йўқ. Беш, ўн, минг, беш юз, олти юз минг одам заҳарланиб касалхонага тушар. Шу билан ота гўри, қози холами? Ҳеч нима қилмайди. Қайтанга, дўхтирлар яна тўрт, беш сўмли бўлиб олишади. Охирги пайтларда дўхтирларимиз пулдан ёмон қийналишаётганди, шуларга ёрдам бўлади, дейишади… Аммо бу тарвуз ўлгур, жудаям кўпда. Уларни молларга бериб ҳам камайтириб бўлмайдида….
Мана шунақа. Заҳарни ҳаддан зиёд кўп бериш натижасида, Ўзбекистоннинг тарвуз, қовунини бирорта ҳам давлат олмай қўйди. Натижасини эса кўриб турибсиз…