Тошкент вилоятида эшак гўштини сотганларга 2 йил қамоқ жазоси тайинланди

Оҳангаронда тезкор тадбир пайтида 23 бош тирик ва 15 бош сўйилган эшак аниқланди. Фуқаро Ш.Ш. эшакларни 100-200 минг сўмга сотиб олиб, гўштини килоси 20 минг сўмдан Тошкентдаги харидорга сотган.
Текширувда гўшт истеъмолга яроқсиз экани аниқланди. Сомса тайёрлашда ишлатилган эшак гўшти ва бошқа гўшт маҳсулотлари далил сифатида олинди.
Суд ҳукмига кўра, ишга алоқадор А.А. ва Ғ.Ғ. 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.