Туркиядаги Қоратепа-Арслонтош ёзувлари ЮНEСКОнинг “Жаҳон хотираси” реэстрига киритилди

Туркиянинг жанубий Османия вилоятидаги Қоратепа-Арслонтош очиқ осмон остидаги музейнинг икки тилли қадимий ёзувлари яқинда ЮНEСКОнинг Жаҳон хотираси рўйхатига киритилди. Онадўли иероглифлари ва Финикия тиллари акс эттирилган қадимги Киликиядаги 2800 йиллик ёзувлар Туркиянинг биринчи очиқ осмон остидаги музейи Қоратепа-Арслонтошда сақланади. Ёзувларнинг ЮНEСКО реэстрига киритилиши Туркиянинг бой маданий меросини сақлаб қолиш борасидаги саъй-ҳаракатларини кўрсатади.
ЮНEСКОнинг Жаҳон хотираси реэстрида Қоратепа-Арслонтош ёзувлари “ҳукмдор ютуқларини акс эттирувчи ишларнинг илғор намунаси” сифатида таърифланади. Баёнотда шундай дейилган: “Ушбу ёзувларнинг тили аҳамиятли ва ноёбдир, чунки уларда семит Финикия ва маҳаллий лувий тилларида маълум бўлган энг қадимги узун матнлардан бири мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар иккиси ҳам замонавий алифболарнинг ривожланишига ҳисса қўшган”. Шу билан бирга “маҳаллий аҳоли ва Қоратепа ҳудуди ўртасидаги ҳиссий боғлиқлик” ҳам эътироф этилган.
Нео-хетт мероси: Лувий иероглифларини декодлашда муҳим бурилиш
Қоратепа-Арслонтош очиқ ҳаво музейи худди шу номдаги миллий боғ ичида, Османиядаги Кадирли туманидан тахминан 24 километр шарқда жойлашган. Бу ҳудуд, сўнгги Хетлар даврида Онадўлидаги шаҳар-давлат бўлган Аданава (Ҳияwа) чегара қалъаси эди. У милоддан аввалги 8 [s0асрда ўзларини “минтақа ҳукмдори” деб атаган Азативаталар томонидан шаҳарни шимолдаги ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун қурилган. Қалъа, эҳтимол, милоддан аввалги 700 йилларда оссурияликлар томонидан ёқиб юборилган ва вайрон қилинган.
Қоратепа-Арслонтошнинг археология оламидаги мавқеини оширувчи жиҳати унинг Финикия ва Лувий тилларида ёзилган икки тилли ёзувларидир. Дарвозаларнинг базалт стелайлари ва релефларидаги бой безатилган бу ёзувлар ушбу тиллардаги энг узун икки тилли матнлар бўлиб, лувий иероглифларини очишда ҳал қилувчи рол ўйнаган. Ёзувлар Хет тилининг декодланишида муҳим босқич бўлиши билан бирга, нео-хетт тарихининг меросини ҳам сақлаб қолган ҳолда Темир давридаги Шарқий Ўрта ер денгизининг ижтимоий-сиёсий ландшафти ҳақида ўзига хос тасаввур беради. Масалан, аёлларнинг жамиятда фаол рол ўйнайдиган муҳитни тарғиб қилгани, иқтисодий ва сиёсий тинчликни қўллаб-қувватлашда қирол Азативатаснинг мудофаа иншоотларининг ролини батафсил тасвирлаб беради.
Археология, табиатни муҳофаза қилиш ва гўзалликнинг ноёб уйғунлиги
Қоратепа-Арслонтошнинг яна бир ўзига хос хусусиятини 1950 йилларда таниқли турк археологи Ҳалет Чамбел томонидан олиб борилган кашшоф консервация ишларида кўриш мумкин. Унинг саъй-ҳаракатлари натижасида ҳайкаллар ва релефларнинг эрта сақланиши, ҳимоя иншоотлари ўрнатилиши ва ушбу жойнинг тарихий миллий боғ сифатида белгиланиши таъминланди, бу Туркиядаги ин ситу муҳофаза қилишнинг илк намуналаридан бирига айланди. Ана шу фазилатлари туфайли “Қоратепа-Арслонтош археологик ёдгорлиги” 2020 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Бугунги кунда Қоратепа-Арслонтош очиқ осмон остидаги музей баланд миноралар билан жиҳозланган монументал дарвозалари, икки буқа тасвирланган пойдевор устидаги баланд Бўрон худоси ҳайкали, базалт блокларга ўйилган шерлар ва сфенксларнинг релефлари, ички деворлардаги релефлар, сфенкслар тасвирлари, муҳим ёзувлари билан минг йиллардан бери сайёҳларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Очиқ осмон остидаги музей ичидаги Қоратепа ва Домузтепа тепаликларида топилган археологик қолдиқларни намойиш қилиш учун қурилган ёпиқ музей ҳам ташриф буюрувчиларга очиқ. Қолаверса, Қоратепа-Арслонтош очиқ осмон остидаги музей миллий боғ чегараларида жойлашганлиги сабабли, ташриф буюрувчилар нафақат тарихий бойликлардан, балки Аслонтош тўғони каби табиий гўзалликлардан ҳам баҳраманд бўлишлари ва маҳаллий ёввойи табиатни кузатишлари мумкин.