Россиянинг Украинага уюштирган тунги ҳужуми қурбонлари сони беш нафарга етди

Россиянинг Украинага уюштирган тунги ҳужуми қурбонлари сони беш нафарга етди

«Харков шаҳри ўққа тутилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳат олди», — дея маълум қилди ёзди Харков мэри Игор Тереҳов.

Бундан ташқари, 7 июн тонгида Россия қўшинлари яна бир бор Херсон шаҳрига зарба берди. Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Прокудиннинг маълум қилишича, 56 ёшли эркак ва 54 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Украина Қуролли кучларининг хабар беришича, тунги ҳужум давомида Россия ҳарбийлари Украина ҳудудига 206 та дрон, икки дона “Искандер-М/КН-23” баллистик ракетаси, олти дона Х-59/69 авиаракетаси ва бир дона “Искандер-К” қанотли ракетаси билан ҳужум уюштирган.

«Украина ҳарбийлари 87 та дрон, олти дона Х-59/69 ракетаси ва бир дона “Искандер-К” ракетасини уриб туширишга муваффақ бўлган. Яна 80 та дрон “локация бўйича йўқолган”. Бундан ташқари, Украина Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия армиясининг Су-35 самолёти уриб туширилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: